Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2022-01-31 09:43:08    98

PDF юклаш
Чоп этиш


ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ БИЛАН УЧРАШУВ

         Сўх туман ички ишлар бўлими мажлислар залида Сўх туманидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига сайланган депутат, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Аҳмаджон Ғаниев билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг депутатлари иштирок этишди.

         Учрашувни очиб берган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидумусаев иштирокчиларга депутатлик мақоми ва унинг жамиятдаги ўрни ҳақида гапириб, сўзни Аҳмаджон Ғаниевга берди.

         Депутат Аҳмаджон Ғаниев Сўх туманида амалга оширилган бунёдкорлик ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ҳақида тўхталиб, анклав ҳудуд ҳисобланадиган туман Президентимиз ва давлатимиз ҳукуматининг доимий эътиборида эканлигини таъкидлади. Олий Мажлис депутати иштирокчиларга уларни қийнаётган муаммо-камчиликлар ҳақида бемалол мурожаат этишни, ҳудудлардаги ечимини кутаётган қийинчиликларни бемалол мурожаат тарзида билдиришни қайд этди.

         Учрашув чоғида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўз ҳудудлардаги камчилик ва муаммолар ҳақида Олий Мажлис депутатига мурожаат этдилар. Учрашувда муаммоларни ечими бўйича таклифлар ҳам ўртага ташланди.

         Сўх туманида ҳудуд тарихига доир музей ташкил этиш, Тул маҳалласида касб-ҳунар ўқитишга йўналтирилган ўқув маркази ташкил этиш, туманда туризмни ривожлантириш бўйича маданий мерос объектларини босқичма босқич реконструкция қилиш, Чашма маҳалласида замонавий спорт мажмуаси бунёд этиш, Соҳибкор маҳалласида кўп қавтли турар жойлар қуриш, Демурсад маҳалласининг Симодон мавзесида бошланғич таълимга мўлжалланган мактаб қуриш, Сўх, Навобод, Ҳушёр, Себзор маҳаллаларида замонавий мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш, Чумоқча ва Ггулистон маҳаллаларидаги умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча бинолар қуриш каби масалалар Олий Мажлис депутатига мурожаат сифатида тақдим этилди.

         Ташкил этилган мазкур тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати