Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

×

 2022-01-29 17:26:29    108

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

         Бугун туман ички ишлар бўлими мажлислар залида Сўх тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқтлаштирувчи Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллаларда фаолият юритаётган профилактика нозирлари иштирок этишди.

         Йиғилишни очиб берган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бу бўйича ҳудудларда профилактик ишларнинг аҳволи, маҳалла ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлиги, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, барқарорликни таъминлашга қаратилган ишлар самаралари ҳақида гапириб, тинчлик ва осойишталик энг бебаҳо неъмат эканлиги ва аҳоли осойишталиги барча нарсадан устунлигини таъкидлади.

         Маҳаллаларда жиноятчилик кўрсатгичлари, миқдори сарҳисоб қилинди. Ўтган йили аксарият маҳаллаларда жиноятчилик содир этилмаган бўлсада, бироқ баъзи ҳудудларда бу кўрсатигичнинг ошганлиги барчани масъулият билан фаолият олиб боришини тақозо этади.

         Йиғилишда масала юзасидан маърўза қилган туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстов тадбир иштирокчиларга атрофлича маълумот берди.

         Туман прокурори ўринбосари сўзлари ва маълумотига кўра, туман прокуратураси томонидан 2021 йил давомида туманда умумий жиноятчилик ахволини ошган жиноят турларига эътибор берган холда, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятлар тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқилиши ҳамда фош этилмаган жиноятлар юзасидан дастлабки тергов ва тезкор-излов, қидирув фаолияти, шунингдек, диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда бу борадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлиги аҳволи таҳлил қилиниб, умумлаштирилди.

         Йиғилиш давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар ҳам бу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

         Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмаган маҳалла фуқаролар йиғинларини рағбатлантириш таклифи тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Таъкидландики, самарали фаолият ва муносиб рағбат ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга ва унинг миқдорини кескин камайишига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати