Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ НАВОБОДЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-01-29 16:36:11    120

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН ҲОКИМИ НАВОБОДЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

                   Бугун Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳалла аҳли билан учрашди. Учрашувда туман Кенгаши депутати, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари ва маҳалла аҳли иштирок этишди.

         Туман ҳокими тадбир аввалида ўтган 2021 йилда маҳаллада амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб, Навободда ободончилик йўналишида қилинадиган ишлар ҳали жуда кўплигини таъкидлаб ўтди.

         - Барча ишларда ва маҳалланинг ободлигида маҳалла раисининг ҳиссаси беқиёс. Агар маҳалла раиси ташаббускор ва ҳаракатчан бўлса, ўша ҳудуд албатта обод бўлади, ободликка юз тутади. Навобод маҳалласида ҳам кўп янгиланиш ва ўзгаришлар бўлди, бироқ ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бу ишлар маҳалла аҳлидан ҳамжиҳатликни ва ташаббускорликни талаб этади, - деди туман ҳокими учрашув давомида.

         Туман ҳокими барча тадбир иштирокчиларга маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисини таништирди. - Маҳалла эндиликда айни шу ёшлар ҳаракатчанлиги ва аҳолининг жипслигида обод бўлади, - дея таъкидлади туман ҳокими учрашув давомида.

         Навобод маҳалласига тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳам ўзларининг режалари ҳақида маълумотлар беришди.

         Мазкур тадбир давомида маҳалла аҳли қийнаётган муаммо ва камчиликлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат этдилар.

         Учрашув чоғида 15 кун ичида маҳаллага янги раис сайлаш бўйича сайлов ўтказилиши белгилаб олинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати