Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУҚУҚИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-01-27 15:17:32    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳуқуқий ислоҳотлар давом этмоқда

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–743 ва ЎРҚ–744 -сон, 11.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўйидаги ўзгартиришлар киритилди:

Жумладан: «107-модда. Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини (чораларини) ҳамда бошқа қоидаларни бузиш

Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўз ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаган, фитосанитария дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ихтиёрий равишда мурожаат қилган ҳамда уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилади»;

«108-модда. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш

Карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш қоидаларини бузиш.

1) 245-модданинг биринчи қисмидаги:

«43» рақами «43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«1972» рақами «1972, 1973» рақамлари билан алмаштирилсин;

«2002» рақами «2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«2411 — 2418 ва 24110» деган сўзлар «2415 ва 2417» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2458-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлидир».

 

                        Ш.Абдуллаев - Фуқаролик ишлари бўйича

                                                           Сўх туман суди раиси