ЖАРАЁН
2022-01-24 15:08:28 155
ЖАРАЁН
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрь, 2661-сон билан қабул қилинган "2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида"ги қарори асосида туманимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Электр-энергияси таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар Соҳибкор маҳалласининг "Порлоқ" кўчасида жадаллик билан давом этяпти ва бугунги кунда маҳаллада сип кабеллар тортиш ишларида соҳа ходимлари астойдил ҳаракат қилишаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати