Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ БИЛИМ ДАРАЖАСИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-01-24 14:32:10    151

PDF юклаш
Чоп этиш


СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ БИЛИМ ДАРАЖАСИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

         2019 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарори қабул қилинган.

         Қарорга мувофиқ мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аттестация таълим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади ва таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.

         Сўх тумани Шарқобод маҳалласидаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида соҳа мутахассисларининг аттестация ва акредитацияси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати