Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2022-01-07 15:54:42    142

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

  Республикамизда ёшлар билан ишлаш тизими такомиллашмоқда. Бунинг замирида уларнинг манфаати мужассам.

  Айни кунда туманимизнинг секторлар кесимида тасдиқланган режа асосида секторлар раҳбарларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган бўлиб, бугун бундай учрашув Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

  Сектор раҳбари меҳнат таътилида бўлганлиги боис, мазкур учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирок этди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари учрашув аввалида Республика миқёсида давлатимиз раҳбари эътибори асосида ёшлар масалаларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, берилаётган эътибор ва ғамхурликларга нисбатан бугунги ёшларимиз маҳалла ривожининг асосий двигатели бўлишлари лозимлигини таъкидлади. Чунки бугун ёшларга барча жабҳаларда кенг кўламли шароит ва қулайликлар яратиб берилмоқда.

Ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилаётган ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар ишлари Агентлигининг маҳалаллардаги вакилларининг асосий вазифалари ҳам ёшлар билан ишлашдан иборат.

Учрашув давомида ҳоким ўринбосари Ғазновикларга маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчисини таништириб, барча масалаларда айнан ушбу ҳокимлик вакили билан иш олиб бориш кераклигини қайд этди.

Учрашув давомида маҳалла ёшлари ўзларининг муаммо ва камчиликлари хусусида мурожаат этишди. Мурожатларнинг асосий қисми доимий иш жойи билан таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш бўйича шароитлар яратиб бериш, маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш, ёшларга репетиторлик курсларини очиб бериш каби масалалардан иборат бўлди.

Барча мурожаатларга тегишли идоралар раҳбарлари ва вакиллари муносабат билдиришди.

Жавпая массивида ўзлаштирилаётган ерлар хусусида ҳам мурожаатлар бўлди ва бу бўйича ер олиш истагида бўлган фуқароларга туман ҳокимлиги томонидан моддий ва амалий кумак берилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг саволларига мутасаддилардан керакли жавоблар олдилар.

Туман ҳокимининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Тожибой Додобоев ҳам сўзга чиқиб ўзининг фикрларини билдирди. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти ва ривожланиши билимли ва салоҳиятли ёшларга боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Бунинг учун албатта ўқиш, изланиш, интилиш, хайрихоҳлик билан сай-ҳаракатлар қилиш ва пировардида Ватан тараққиётига ҳисса қўшиш лозимлиги қайд этилди.

                     Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати