Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРОР ВА ИЖРО

×

 2022-01-07 15:04:47    179

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚАРОР ВА ИЖРО

         Туманимизда Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрда қабул қилинган 2661-сонли "2017 — 2021 ЙИЛЛАРДА ПАСТ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЯНГИЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА"ги қарори асосида ҳудудларда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

         Қарорга мувофиқ Сўх туманидаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғинида янги қурилиш ва модернизация ишлари амалга оширилиши назарда тутилган. Қарорда кўрсатилган бандларга мувофиқ тумандаги 4,59 километр электр линиялари янгиланиб, 5 та трансформатор ўрнатилиши режалаштирилган.

         85,17 километр электр тармоғи линиялари ва 22 трансформатор модернизация қилиниши кўрсатиб ўтилган.

         Айни кунда туманимизнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинининг ички кўчаларида давлатимиз раҳбарининг 2661-сонли қарори доирасида қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати