Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2022-01-06 18:13:33    89

PDF юклаш
Чоп этиш


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА

  Сўх тумани ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланиш, аҳолига муносиб даромад манбаи яратиб бериш, фуқароларга ер ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, туманда цитрус, тропик мевалар ва шифобахш гиёҳлар парваришини йўлга қўйиш бўйича вилоят ҳокими ташаббуси билан Жавпая мавзесида иссиқхоналар мажмуи барпо этилмоқда.

  Вилоят ҳокими Х. Бозоров топшириғи билан Жавпаяда ишларни ташкил этиш бўйича штаб ташкил этилиши белгиланган эди. Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов туманимизда бўлиб, массивда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб бу ерда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан мулоқотда бўлди.

  - Асосий мақсад ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш этиб белгиланган экан, ушбу йўналишда барча билим ва салоҳиятимизни сафрбар этишимиз лозим бўлади, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати