“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи”
2021-12-26 14:23:21 238
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил8-апрелдаги 19-сонли видеоселектор йиғилишида Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг маҳсулотларини давлат харидлари тизимига кенг жалб этиш, уларнинг умумий харидларидаги улушларини камида 2 бараварга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган бўлиб, Сўх туманида Туман давлат солиқ инспексияси “Тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш” шўъбаси масъул ходимлари ҳамда туман Ғазначилик бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субеклари манзилларига ташриф буюрган ҳолда ёки масофадан туриб солиқ маслаҳатлари берилиб, тадбиркорлик субекларининг товар хом-ашё биржаларидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун акредациядан ўтишларида амалий ёрдамлар берилиб, мазкур тизимда яртилган қулайликлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Малумот учун товар хом-ашё биржаларидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун акредациядан ўтишда openid.uzex.uz сайтидан фойдаланилади.
Давлат солиқ хизмати тадбиркорлик фаолиятингизнинг ишончли ҳамкори!
А.А.Атаев - Сўх туман давлат солиқ инспекцияси
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси
давлат солиқ бош инспектори