ҚАРОР ВА ИЖРО
2021-12-22 10:57:05 175
ҚАРОР ВА ИЖРО
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан туманимиздаги Девайрон ва Тул маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар таъмирланишига давлатимиз томонидан 199 919 446 сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунгача Девайрон маҳалласидаги “Тараққиёт” кўчаси, 1-уй “Исмоил Умар” хусусий фирмаси томонидан том қисми мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, уйнинг фасад қисми, кириш йўлаклари, туташ ҳудудлар таъмирланмоқда. Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Гулистон” кўчаси, 3-уйда ҳам 5152-сонли қарорга асосан айни кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати