Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЖАЖЖИ РАҚҚОСАЛАР" МАҲОРАТ МАЙДОНИДА

×

 2021-12-22 10:46:54    143

PDF юклаш
Чоп этиш


"ЖАЖЖИ РАҚҚОСАЛАР" МАҲОРАТ МАЙДОНИДА

         Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 ташаббус доирасида турли хил тадбирлар ўтказилиб, ёш истеъдодларни кашф этилишига омил бўлаётир. Туманимизда ҳам 5 ташаббус доирасида ўтказилаётган тадбирлар айни шу эзгу мақсадни кўзлаб амалга ошириляпти. Зотан, болалар ва айниқса, ёшлар ўртасидан танлаб олинган, ёхуд кашф қилинган истеъдодлар уларнинг келажагини белгилашда ҳам катта аҳамиятга эга.

         Сўх тумани мактабгача таълим ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган "Жажжи раққоса" кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадни кўзлаб ўтказилди. 1-сектор ҳудудидаги МТТ тарбияланувчилари мазкур кўрик-танлов шартлари бўйича Умбара маҳалласидаги 16-сонли давлат мактаб таълим ташкилотида ўзаро беллашдилар.

         Танловда иштирок этган жажжи раққос ва раққосалар икки шарт бўйича ўз маҳоратларини ҳакамлар ҳайатига намойиш этдилар.

         - Танловни ташкил этишдан асосий мақсад мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган мусиқа тўгараклари фаолиятига асосли баҳо бериш, мусиқий йўналишда фаолият олиб бораётган хореографлар истеъдодини баҳолаш, қолаверса, Президентимиз тоомнидан белгилаб берган 5 ташаббуснинг биринчи йўналишини амалга татбиқ этиш, зеро 5 ташаббус доирасида тарбияланувчиларимизнинг келажагини ҳам белгилаб олишимиз мумкин, - дейди туман МТ бўлим мудири Гулноз Усмонова.

         Соҳа вакилларининг маълумотига кўра, энг чиройли ва жаззоб бўлган рақслар янги йил куни ташкил этиладиган якуний босқичга йўлланма олади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати