Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХДА КАВРАК ЕТИШТИРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2021-12-21 15:12:40    218

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХДА КАВРАК ЕТИШТИРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

         Хабарингиз бор, Сўх туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида Сўх тумани худудида тупроқ иқлим шароити ва ўзлаштирилмаган яйлов ер майдонларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари А. Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизга ташриф буюрган эди.

         Ўрганиш давомида Туманнинг “Озод” ва “Сўх” ширкат хўжаликлари ҳудудидаги Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массиви, Тул маҳалласи ҳудудидаги Сурати массиви, Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Варган массиви ва Навобод маҳалласи ҳудудидаги Малбут массивларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган жами 3 794.1 гектар адирлик ер майдонларида лаванда, каврак, наматак каби шифобахш, экспортбоп ўсимликларни етиштириш ва ташаббускорларга белгиланган тартибда ажратиб бериш ишларини амалга оширилиши режалаштирилганди.

         Айни кунда туманимизда каврак (чайир) ўсимлигини етиштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги туман секторлар раҳбарларининг Қашқадарё вилоятига уюштиРган ташрифлари ҳам айни шу масалага бағишланган эди.

         Соҳа мутахассисларининг саъй-ҳаракати ва тадбиркорлар ташаббуси билан туманимизнинг Жавпая массивида каврак плантацияси ташкил этилмоқда. Массивнинг бир гектар ер майдонига каврак ўсимлиги экилди.

         - Айни кунда туманимиздаги Малбут маҳалласида ҳам 1 гектар ер майдонига каврак ўсимлигининг 3-4 йиллик кўчатини экяпмиз. Бу ишда соҳа мутахассислари фаоллик кўрсатишмоқда, - дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков.

         Айтиш лозимки, каврак ўсимлиги шифобахш гиёҳ бўлиб унинг ҳосилидан кўп фойда олиш мумкин. Туманимизда ушбу йўналишда амалий ишлар бошланди ва соҳанинг келажагига мутахассислар ишонч билдиришаётир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати