ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
2021-12-17 16:02:31 170
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг авбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияга туман Кенгаши котибият мудири М. Жумаев раислик қилди ва олиб борди. Сеессия аввалида барча иштирокчиларга кун тартибидаги масала юзасидан муълумот берилди. Сесия кун тартибига битта масала – Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаевнинг 2021 йилги ижтмиоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йилги режалар тўғрисидаги мурожаати қўйилди.
Сессияда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Сўх туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берди.
Туман ҳокими мурожаати ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри (online трансляция) намойиш этилди.
Туман ҳокими ўз мурожаатида туманда барча соҳаларда амалга оширилган оширилган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб, келгусидаги режалар ва қилинажак ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Сессия давомида депутат Меҳрубон Болтаев туман ҳокими мурожаати бўйича музокарага чиқиб, ўзининг фикрларини баён этди.
Сессия кун тартибига қўйилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати