Биз зўровонликка қаршимиз
2021-12-09 12:05:21 204
Биз зўровонликка қаршимиз
Сунгги йиллларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳукук ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошкаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳукукий жихатдан қуллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйик ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг куламли ислохотлар амалга оширилди.
Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, сохага оид 25 та қонунчилик хужжати қабул қилинди.
Жумладан Ўзбекистон Республикасининг ”Хотин-қизларни тазйик ва зўровонликдан химоя қилиш тўғисида”ги Қонуни ҳамда ”Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўгрисида”ги Қонуни имзоланиб ижрога қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги ”2030 йилга кадар Ўзбекистон Республикасида гендр тенгликка эришиш стратегиясини тасдиклаш хакида”ги СК-297-IV-сонли қарори тасдиқланди.
Ўзбекистон БМТ. Низомининг максад ва принципларига ҳамда халкаро ҳукукнинг бошка умумэътироф этилган нормаларига содик эканликларини доимо кўрсатиб келган.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Баркарор ривожланиш буйича ўтказилган саммитида 70-сон резолюцияси қабул қилиниб, мамлакатимиз учун долзарб кисобланган 16 та миллий максадга эришиш буйича 125 та максадли вазифа ҳамда 206 та индикатор ишлаб чиқилган.
Хусусан, барқарор ривожланиш сохасидаги 5-максад - Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳукук ҳамда имкониятларини таъминлашга қаратилган ислохотлар билан ҳамоҳангдир.
Ўзбекистон Республикаси ОлиЙ Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги ”2030 йилга кадар Ўзбекистон республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиклаш хакида”ги СК-297-1У-сонли карорининг 6 бандида Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар кокимликлари икки ой муддатда Гендер стратегияси ва Комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чикиб, кар бир худуднинг узига хос хусусиятлари ва имкониятларини инобатга олган колда уз ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чикиш ҳамда тегишинча Коракалпогистон Республикаси ЖУкорги Кенгеси, халк депутатлари вилоятлар ва Тошкент шахар Кенгашларига тасдиклаш учун киритиш белгиланган.
Шунингдек, мазкур карорнинг 7-бандида Коракалпогистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халк депутатлари вилоятлар ва Тошкент шахар Кенгашларига хар чоракда худудий чора-тадбирлар дастурларининг ижро этилиши юзасидан вазирлик, идоралар кудудий бўлинмалари рахбарларининг ахборотини эшитиш ва танкидий мукокама килиб бориш тавсия этилган.
Ш.Абдуллаев - Фуқаролик ишлари бўйича
Сўх туман суди раиси