Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯ – ҲАЁТИМИЗНИНГ АСОСИЙ ҚОМУСИ

×

 2021-12-08 10:24:13    926

PDF юклаш
Чоп этиш


КОНСТИТУЦИЯ – ҲАЁТИМИЗНИНГ АСОСИЙ ҚОМУСИ

         Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён барча жабҳаларда, жумладан, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий соҳаларда ва давлат қурилишида чуқур демократик ўзгаришлар юз берди.  Ушбу ўзгаришлар 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бахтимимз Қомуси – Конституциямизда ўзининг ҳуқуқий ифодасини топди.   Конституцияда мамлакатимиз  халқининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ акс эттирилди. Демократик тамойиллар асосида мустақиллик ғоялари ҳуқуқий кафолатланди.

         Конституциямиз қабул қилинган кун ҳар йили халқимиз томонидан катта байрам сифатида кўтаринки руҳда нишонланади. Айни дамларда юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди. Туманимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган тадбирлар, анжуманлар ўтказилмоқда. Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган Қомусномадир. Шу маънода асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Чунки, уни ишлаб чиқиш ва муҳокама этишда бутун халқ иштирок этди. Бир сўз билан айтганда Конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсулидир.

         Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Конституциямиз беназир ҳуқуқий қадрият, муқаддас ҳужжатдир. Уни асвраб-авайлашимиз, ўқиб-ўрганиб, мазмун-моҳиятни теранроқ тушунишимиз даркор.  Бахтимиз Қомусида белгиланган ҳуқуқлардан самарали фойдаланиш, ўз бурчларимизни виждонан, масъулият билан бажариб, уни келажак авлодга улуғ неъмат сифатида етказиш  ва Қомусимиз  билан фахрланиш давлатимизнинг ҳар бир  фуқораси учун шарафдир.

         Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни Бахтимиз Қомуси - Ўзбекистон Республикаси Коснтитуциясининг 29-йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман! Юртимиз обод, ҳаётимиз фаровон ва истиқлолимиз абадий бўлсин!

                   Сайидбаҳром Сайидмусаев – Сўх тумани ҳокими