Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарғона вилояти суди раисининг “шахмат” ва “стол тенниси” бўйича ўтказилган мусобақада жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси 2-ўринни қўлга киритди

×

 2021-12-06 12:14:20    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти суди раисининг “шахмат” ва “стол тенниси” бўйича ўтказилган мусобақада жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси 2-ўринни қўлга киритди

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тасдиқланган «Фарғона вилоят суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ижроси юзасидан 2021 йил 5 декабрь куни  Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида шахмат ва стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

         Мусобақада Фарғона вилоят судлари, Фарғона вилояти маъмурий судлар ҳамда судлар фаолиятини моддий техник жиҳатдан таъминлаш департаменти ходимлари иштирок этди.

         Мусобақа қура ташлаш йўли билан старт берилди.

         Шахмат мусобақаси бўйича 1-ўринни Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ходими, 2-ўринни жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси ҳамда 3-ўринни Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси қўлга киритди.

         Эркаклар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақаси бўйича 1-ўринни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси, 2-ўринни Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ходими ҳамда 3-ўринни Фарғона вилоят маъмурий судининг ходими, аёллар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида 1-ўринни Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ходими қўлга киритиб, мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланди.

         Мусобақа якунида ғолибларга вилоят суди раисининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

         Дастур ижросига кўра вилоятда биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати