СЎХЛИК МУАЛЛИМЛАР РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ
2021-12-06 12:09:28 160
СЎХЛИК МУАЛЛИМЛАР РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ
Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ҳамда "Ўқитувчилар ассоциацияси" жамоат бирлашмалари ҳамкорлигида ташкил этилаётган "Устоз — 2021" миллий мукофоти танлови Республика босқичида Сўх туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси “Фидойи устоз” номинацияси бўйича биринчи ўринни қўлга киритди ва белгиланган 30 миллион сўм пул мукофоти, сўнгги русумдаги қўл телефонни ҳамда бир ҳафтага Лондонга саёҳат йўлланмаси билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур нуфузли тадбирда муваффақиятли қатнашган Сўхлик ёш устоз 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Мирзоев Ҳамидулло Собиджонович “Фидойи устоз” номинацияси йўналишида фахрли иккинчи ўринга муносиб деб топилди.
Ҳамидулло Мирзоевга ҳам тегишли диплом ва 5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги фидоий ғолиб устозларимизни чин дилдан табриклаб, уларнинг келажакдаги фаолиятида ўлкан зафарлар тилайди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати