Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бахтимиз қомуси

×

 2021-11-30 18:33:00    615

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бахтимиз қомуси

  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  нафақат миллий қонунчилик асоси, балки ўзбек халқининг ҳам бошқа ривожланган мамлакатлар халқлари  каби инсон ақли-заковати, шаънига мутаносиб ҳуқуқий давлат, фуқаровий демократик жамият  қурилишининг конституциявий-ҳуқуқий гаровидир.

Бу конституциявий-ҳуқуқий асос мамлакатимизнинг давлат суверенитетини сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш, такомиллаштиришга имкон берибгина қолмай, балки барқарор тараққиётимиз учун пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.     Ўзбекистон Республикаси Конституция  муқаддимасидаёқ ҳуқуқий давлат, фуқаровий демократик жамият қуришнинг қуйидагича белгиланган:

  «Ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб;

- ҳозирги ва келажак олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда;

- ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,

- демократия ва ижтимоий давлат адолатга салоқатини намоён қилиб;

- ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини устунлигини тан олган ҳолда;

- республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга   интилиб;

- инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб;

- фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаши мақсадида;

- ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур конституциясини қабул қилади».

Юқорида таъкидланган устувор меъёрлар Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат, эркин фуқаровий демократик жамият қуриш, ўзбек халқининг  энг улуғвор, эзгу мақсади эканлигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Конституцияси ўтиш даврида ҳам, бугун ҳам халқимиз, миллатимизнинг миллий давлатчилигимизни анъаналарига таянган холда ривожлантириш, давлатчилигимизнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва такомиллаштиришга бўлган катта ишончи, мустақиллигимизни завол топмаслигига бўлган чексиз ишончи-эътиқоди ифодасидир. Бу билан биз нафақат фахрланамиз, мамнун бўламиз, балки, уч минг йиллик ўзбек миллий давлатчилиги, ўзбек халқи ўз озодлиги, эркинлиги ва мустақиллигини сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш йўлида ҳамон собит қадам ташлаётганлигига замин бўлиб, давлатчилигимизнинг келажаги бунданда буюкроқ бўлишига комил ишонч ҳосил қиламиз, эътиқодимиз янада мустаҳкамланади. 

Ўзбекистон Конституциясининг муқаддаслиги шундаки, у мустабид тузум, унинг мафкуравий ақидаларидан халқимиз миллатимизни қандай холос қилиш, замонавий ҳаёт кечириш, яшаш, фикрлашга қандай ўтиш, бунинг учун эса нафақат Ўзбекистонда минтақамизда, балки бутун дунёда тинчликни сақлаб қолиш, барқарор тараққиётимизни давом эттириш, ҳудудий, этник, маданий яхлитлигимиз, бир бутунлигимиз ва дахлсизлигимизни таъминнлаш яъни том маънода миллий хавфсизлигимизни таъминлаш, ўзимиз танлаган йўлдан изчил, оғишмай ва собиқ қадамлик билан тараққий этишимиз йўлларини кўрсатиб берди, барқарор тараққиётимиз учун буюк Конституциявий-ҳуқуқий асос, таянч ва пировард мақсад, нишон бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддасининг банди ана шу ҳолни тубдан бартараф этиш, ижтимоий адолатни қарор топишига йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ижтимоий адолатни қарор топтириш учун  эса қонун устуворлиги қоидаси Ўзбекистон Республикасининг замонавий,  ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамият қуришга ўтиш йўлининг беш тамойилидан бири сифатида эътироф этилди. Бу эса Конституция, қонунларга юксак итоат, риоя, унга бўйсуниш ва уларни бажариш устувор талаб сифатида тараққиётимизнинг асосий ўзига хослигидир.

Конституциямизнинг яна бир  ижобий жиҳати жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, инсоннинг муносиб яшаши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган.

Жамият сиёсий ва ҳуқуқий тизимини тубдан ўзгартиришнинг муҳим сабабчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституция  бир  қатор ўзига хос хусусиятларга эга.

1) Ўзбекистон Республикаси Конституция  умуминсоний қадриятларга асосланган демократик ҳужжатдир. Унинг мазмун ва моҳиятида  аввало инсон омили ётади. Исбот тариқасида Конституция нормаларида дастлаб фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланган бўлиб, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи нормалар кейинги кетма кетликда берилган. Шунингдек Конституциямиз энг ривожланган мамлакатлар конституциявий тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

2) Конституциямизнинг ўзига хос хусусиятларидан бири мамлакатимизда кўп партиявийлик тизимни жорий этилганлигини ўзида акс эттирганидир. Ҳақиқий демократик режимдаги давлатларнинг асосий белгиси  жамиятда кўппартиявийлик тизимининг мавжудлигидадир. Бу эса шахсларниг ҳуқуқларини таъминланишига; озчиликни ташкил этувчи гуруҳ манфаатларини ҳам руёбга чиқаришга; давлат ҳокимиятини амалга оширишда турли хил ғоялар ва қарашлардан энг мақбулини белгиланишига ҳамда амалга оширилишига; жамиятда сиёсий барқарорликни таъминлашга замин яратади.

3) Янги жамиятнинг иқтисодий асосларини бозор муносабатлари сари йўналтирилган турли мулкчилик шакллари ва уларнинг ҳуқуқий тенглиги ҳақидаги конституциявий қоида  ўрнатилди ва илк бора хусусий мулк эътироф этилди. Чунки, хусусий мулк-ушбу мулк эгаси бўлган фуқаронинг, иқтисодий фаолият юритиш эркинлигини, рақобат курашида фаол ва самарали иштирок этишини таъминлайдиган, охир оқибат фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришларига сабаб бўладиган ижтимоий-иқтисодий моддий асосдир.

4) Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти бўлиниш тамойилига асоланиши мустаҳкамланди. Давлат ҳокимиятининг асосий йўналишлар бўйича изчил тақсимланиши, бўлиниши, уларнинг бир-биридан мустақил, қарам бўлмаган ҳокимият шакллари сифатида амал қилиш талабидир. Яъни, қонун чиқарувчи ҳокимият қонунларни чиқаришга масъулдир. Ижроия ҳокимияти эса мазкур қонунларнинг муқаррар бажарилиши учун масъулдир. Одил судлов эса жамиятда одил судлов, ижтимоий адолатнинг муқаррар ғалаба қилиш учун масъулдир. Ҳокимиятлар ўз ваколатлари доирасида тамомилла мустақил бўлишларини, шунингдек уларнинг Конституция ва қонун устуворлигини эътироф этиш асосида бир-бирларини ўзаро назорат қилиш йўли билан давлат ҳокимиятнинг асосий йўналишлари ўртасида қудратли кучлар мувозанатини вужудга келишига сабаб ҳам бўлади.

5) Энг устивор йўналишлардан бири-сўз ва матбуот эркинлигини шунингдек, ошкораликни, жамиятда ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойиллар қарор топди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон халқи ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият қуришни мақсад қилиб қўйган ҳозирги даврда, мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Асосий Қонун сифатида давлатни давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар.

 

 

Х. Холиқов - Жиноят ишлари бўйича

                             Фарғона туман судининг раиси                                                         

 

 

Н.Эргашева - Жиноят ишлари бўйича

                             Фарғона туман судининг

                            судья ёрдамчиси