Судлар фаолиятининг асосий вазифаси – қонун устуворлигини таъминлаш
2021-11-25 14:34:30 163
Судлар фаолиятининг асосий вазифаси – қонун устуворлигини таъминлаш
Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг қамровли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, судлар фаолиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай омилларни бартараф этиш, судларнинг жазоловчи идора эмас, балки инсон қадр-қимматини улуғловчи ва қонуний ҳуқуқларини кафолатли таъминловчи, чинакам адолат масканига айлантириш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини кучайтириш орқали юртимизда адолат мезони тантанасига эришиш муҳим вазифалардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.
2021 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Қонунга кўра - Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади. Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмас.
Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Суд тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатлиги белгиланган.
Жумладан, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикасида одил судлов қонунга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
Судьялар мустақил бўлиб, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Яъни, Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-717-сонли “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги
ЎРҚ-717-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин. Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.
Мазкур норманинг қонунчиликка киритилиши ҳам бевосита судьялар мустақиллигининг амалда таъминланиши ва юртимизда қонун устиворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ш.Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича
Сўх туман судининг раиси
М.Сидиқов - Девонхона мудири
М.Иномхонов - Фарғона вилоят суди
судья катта ёрдамчиси