Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бюджет параметрлари ижроси Сўх туманида

×

 2021-11-22 15:57:40    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Бюджет параметрлари ижроси Сўх туманида

         Туманга жорий йилнинг 9 ойлиги учун бюджет даромадларига (контингент) 24063,0 млн. сўм прогноз белгиланган бўлиб,  амалда  28060,9 млн. сўмга 116,6 % ёки 3997,9 млн.сўмга ортиғи билан бажарилишига эришилди.

         Маълумот учун: ўтган йилнинг мос даврига 18974,1 млн.сўмга нисбатан 28060,9 млн.сўмга ёки 147,8 фоизга ошган.

         Шу жумладан, туман маҳаллий бюджетининг 7954,9 млн. сўм даромадлар прогнози режаси амалда 8 630,6 млн. сўмга ёки қўшимча  675,7 млн. сўм 108,5% ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

         Маълумот учун: ўтган йилнинг мос даврига 7561,6 млн.сўмга нисбатан 8630,6 млн.сўмга ёки 114 фоизга ошган.

         Жорий йил якунида туман бўйича бюджет даромадлари прогнози 32076,0 млн.сўм этиб белгиланган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, ушбу режа 35441,0 млн.сўмга  (ўтган йили бюджет даромадларига 27533,8 млн.сўм ёки 7907,2 млн.сўмга 128,7%) ортиғи билан бажарилиши;

         шунингдек, 2021 йил учун 10467,4 млн.сўм маҳаллий бюджет даромадлари прогноз параметри 11100,0 млн.сўмга ёки 632,6 млн.сўмга 106% ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

         Хусусан, мазкур маҳаллий бюджет даромадлари, айланма солиғидан 1280,0 млн. сўм, жисмоний шахслар даромад солиғидан 8000,0 млн. сўм, акциз солиғидан 205,0 млн. сўм, ер ва мол-мулк солиқларидан 800,0 млн. сўм, давлат унитар корхоналари дивиденд тушумларидан 10,0  млн. сўм, солиқсиз ва бошқа тушумлардан 805,0 млн. сўм манбалар ҳисобидан бажарилиши режалаштирилмоқда.

Солиқ тўловлари бўйича

         Сўх туман бўйича 2021 йил январь-сентябрь ойи давомида солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини камерал солиқ текширувидан ўтказиш натижасида 335 та хўжалик юритувчи субъектлардан 729.2 млн.сўмга қайта ҳисоботлар олиниб, шундан 334  тада 715.0  млн.сўм қўшимча мабалағлар ундирилиши таъминланди.

         Мисол учун, “Қалъасой” МЧЖ дан 9.0 млн.сўм, “Исмоилов Салмонжон” хусусий корхонасидан 1.5  млн.сўм қўшимча  маблағлар ундирилиши таъминланди.

         Жорий йилнинг якунига қадар жами 800.0 млн.сўм қўшимча маблағлар ундирилиши кутилмоқда.

                            Ф. Турабоев – Сўх туман ДСИ бошлиғи