Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ СУММАСИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

×

 2021-11-22 15:47:21    159

PDF юклаш
Чоп этиш


ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ СУММАСИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

         2021-йил 24-июл куни  Вазирлар Маҳкамаси томонидан 460-сон “Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорда  назарда тутилган 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини (давлар улуши 50 фоиз ва ундан ортиғ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) қайтариш учун  Сўх туман давлат солиқ инспексиясида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ишлар ташкил қилинган бўлиб,юридик шахсларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариш бўйича маслаҳатлар берилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда  тўланган маблағлар юридик шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига қайтариб келинмоқда.

         Эслатма! Иш берувчиларга нисбатан улар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш шаклидаги қўллаб-қувватлаш чораси қўлланилиши учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

         ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;

         узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (електрон қайд) мавжудлиги;

         Иш берувчининг аризасини ушбу бандда назарда тутилган талаблардан бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

                   А.А.Атаев - Сўх туман давлат солиқ инспексияси

                                      “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўбаси

                                      давлат солиқ бош инспектори