Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРМОН ВА ИЖРО

×

 2021-11-22 15:40:43    132

PDF юклаш
Чоп этиш


ФАРМОН ВА ИЖРО

         Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2021-йил 20-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 20-апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони имзоланган бўлиб, мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021-йил 24-июл куни 460-сон “Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул қилинган. Мазкур қарорда назарда тутилган 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини (давлар улуши 50 фоиз ва ундан ортиғ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) қайтариш бўйича Сўх давлат солиқ инспексияси туман молия бўлими билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, 111 нафар ходимларнинг 60 миллион сўм тўланган ижтимоий солиқ суммалари қайтариб берилди.

         Эслатиб ўтамиз ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2021-йил 1-майдан 2023-йил 15-январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2022-йил декабр ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023-йил 1-апрел куни этиб белгиланган. Мазкур қарор доирасида ҳамкорликдаги ишлар давом этмоқда.

Унутманг, Давлат солиқ хизмати органи инсофли солиқ тўловчиниг ишончли ҳамкори!

                   А. А. Атаев - Сўх туман давлат солиқ инспексияси

                                      “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўбаси

                                      давлат солиқ бош инспектори