Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЛИҚ ТИЗИМИ ИМТИЁЗЛАРИ – ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ

×

 2021-10-22 14:31:37    168

PDF юклаш
Чоп этиш


     Давлатимиз раҳбари томонидан Сўх тумани ривожи ва ободлигига берилаётган эътиборни ҳар қанча таърифласак, ҳар қанча эътироф этсак, шунча оз. 

        Куни кеча Президентимиз имзоси билан солиқ имтиёзлари бўйича қабул қилинган Қонун ҳам халқимизнинг чексиз қувончи ва хурсандчилигига омил бўлди, десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Буни ҳар бир Сўхлик фуқаро билиши шарт ва зарур.

        Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида Сўх туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ф. Тўрабоев иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш айни шу масалага бағишланди.

        Тадбирда сўзга чиқган туман солиқ бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қушимчалар киритиш тўғрисида» ги Қонун мазмун-моҳияти ва берилган имтиёзлар ҳақида иштирокчиларига тушунтиришлар берди.

        Тадбир давомида мазкур қонун бўйича тайёрланган буклетлар иштирокчиларга тарқатиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram