ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
2021-10-09 16:33:38 138
Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" сифатида нишонланади. Айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳафталик доирасида турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра сўҳбатлар ўтказилмоқда.
- "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кӯрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ӯзида мужассам этган "Кексалар ҳафталиги" доирасида биз депутатлар ҳам ўзимизнинг ҳиссамизни қўшиш мақсадида аниқ режалар асосида иш олиб бордик. Зотан, кексаларни эъзозлаш, уларнинг ҳурматини бажо келтириш бизнинг асосий вазифамиздир, - дейди Сўх тумани 45-Дўстлик сайлов округидан сайланган вилоят Кенгаши депутати Фаррух Эназаров.
Вилоят Кенгаши депутати 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор ва Тул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги нуронийлар билан учрашди ва улар иштирокидаги давра сўҳбатларда қатнашди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган давраларда бугунги дориломон кунларга шукроналар айтиб, ёши улуғ отахонларимиз яхши ниятлар ила дуога қўл очишди.
Ҳафталик доирасида маҳаладаги ёши улуғ отахонлар, 100 билан юзлашган нуронийлар ҳолидан хабар олинди. Барча нуронийларга вилоят Кенгаши депутати томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram