КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА
2021-10-09 10:13:34 157
"Кексалар ҳафталиги" доирасида Сўх тумани "Маҳалла" хайрия жамоат фонди мутасаддилари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамкорлигида хайрия тадбири ташкил этилди.
- Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “1 октябрь — Халқаро кексалар куни”ни мамлакатимизда муносиб нишонлаш мақсадида ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Биз, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди мутасаддилари ҳам ушбу қарор ижроси бўйича ўзимизнинг чора-тадбир ва режаларимизни туздик ва бугунги кунда ушбу режа асосида иш олиб боряпмиз, - дейди фонд раиси Расулжон Мирсаидов.
Ҳафталик доирасида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди мутасаддилари Сўх маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кексалар ҳолидан хабар олиб, туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари томонидан нуронийларга тиббий хизмат кўрсатилди ва уларга бепул турли хил дори-дармонлар етказиб берилди.
- Албатта, кексалар, нуроний отахон ва онахонлар, ёши улуғ инсонлар ҳам биримизнинг доимий эътиборимизда бўлишлари лозим. Кексаларга бўлган эътибор ёшлар онгида ҳам ижобий хусусиятларни шакллантиради, ҳаётга бўлган интилиш ва дунёқарашни ўзгартиради. Инсонийлик каби фазилат ва хусусиятлар ҳам кексаларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромда мужассам десак , муболаға эмас, - дея ўз сўзларига давом этади "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси.
Ёши улуғ инсонларга нисбатан бўлган ҳурмат ва иззат ҳеч қачон сўнмайди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram