Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ – ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ

×

 2021-10-08 09:23:35    218

PDF юклаш
Чоп этиш


     Республикадаги бошқа бир қатор чегара ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида,Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-сентябрь кунидаги ЎРҚ-714 “Ўзбекистон Республикасининг Солик кодексига ўзгартириш ва қўшим        чалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Унга кўра Сўх тумани Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудуди мақоми берилиб,  Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

1) фойда солиғи бўйича — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ органида ҳисобда турган ва айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятдан даромадлар олаётган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳар чоракда йигирма беш минг сўм миқдорида тўланади;

3) ижтимоий солиқ бўйича:

юридик шахслар учун (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади;

Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун — йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида;

4) айланмадан олинадиган солиқ бўйича — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси солиқ тўловчиларга нисбатан улар тушумининг Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятидан олинадиган қисмига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк объектларига ва ер участкаларига, шунингдек ушбу ҳудудларда фойдаланиладиган сув ресурсларига нисбатан мазкур Кодекснинг 415, 422, 429, 437 ва 445-моддаларида белгиланган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланиладиган бўлди. Бунинг натижасида солиқ тўловчилар ихтиёрида қарийб 20 миллиард сўм маблағ қолиши кўтилмоқда.Мазкур ислоҳотлардан асосий мақсад аҳоли ижтимоий ҳаётини яхшилаш, қулай тадбиркорлик мўҳитини яратиш ва аҳолини хусусий бизнессга жалб қилиш, халқимизнинг иқтисодий шароитини юқори кўрсатгичларга чиқаришдан иборат.

 

Атаев А.А.- Сўх таман Давлат солиқ

                           инспекцияси “Тадбиркорликни

                           қўллаб-қувватлаш” шўъбаси

                           давлат солиқ бош инспектори                 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram