СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА УЛАРГА КЎМАКЛАШИШ БЎЙИЧА
2021-10-08 09:19:45 176
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тизимини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида, солиқ идоралари томонидан жорий йил 1 сентябрга қадар вилоятнинг барча ҳудудларида 586 та тадбиркорларни қийнаётган муаммолари ўрганилди. Ўрганишда 403 та муаммоси мавжуд тадбиркорлик субъектлари аниқланди. Аниқланган муамммолар 14 та йўналишда(солиқ органларига алоқадор масалалар 10 та, бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолар 4 та)белгилаб олиниб, ўрганиш амалга оширилди.
Ўрганиш ўтказилган 14 та йўналишда қуйидаги натижалар аниқланди: Ўрганишда аниқланган муаммолари мавжуд 586 та тадбиркорлик субъектларининг 403 тасига кўмаклашиш лозимлиги, 183 та тадбиркорлик субъектларига кўмак зарур бўлмаган.
Ўрганишда кўмаклашиш лозим бўлган 403 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилганда 342 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ органига алоқадор масалалар бўйича муаммолари мавжудлиги аниқланди.
Юқордаги ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган муаммолари мавжуд тадбиркорлик субъектларига бўлим ва ҳудудий давлат солиқ органлари билан биргаликда “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили остида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда муаммога дуч келаётган 586 татадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Солиқ органлари билан боғлиқ муаммоси мавжуд 403 та тадбиркорлик субъектларига қуйидагича кўмаклар берилди.
- 203 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерясини юритишга кўмаклашилди.
- 67 та тадбиркорлик субъектларида Солиқ қарзи тўғрисида маълумот олишда.
- 10 та тадбиркорлик субъектларида солиқ режимини танлашга кўмаклашишда.
- 12 та тадбиркорлик субъектларида солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтиришлар берилди.
- 8 та тадбиркорлик субъектларида шахсий ҳисоб варағидан кўчирма олишда.
- 5 та тадбиркорлик субъектларида қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтказилган 579 млн сўм ортиқча тўловлари солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига қайтариб берилди.
- 3 та тадбиркорлик субъектларида бошқа солиқ турларидан 12 млн сўм ортиқча тўловлари солиқ тўловчиларнинг бошқа солиқ туридан бўлган қарздорлигига ўтказиб беришда амалий ёрдам берилди.
- 3 та тадбиркорлик субъектларида 126 млн сўмлик солиқ қарзи муддати узайтириб берилди;
- 2 та тадбиркорлик субъектларида 11 млн сўмлик МИБ орқали дебитор қарздорлиги суммаси ундирилган.
29 та тадбиркорлик субъектларида солиқ органига алоқадор бошқа масалаларда кўмаклар берилди.
Давлат солиқ хизмати инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!
Атаев А.А.- Сўх таман Давлат солиқ
инспекцияси “Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш” шўъбаси
давлат солиқ бош инспектори
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram