БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР САЛОМАТЛИГИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2021-10-07 14:50:48 125
Бугун туман маданият марказида вилоят прокуратураси ташаббуси билан тумандаги 0 дан 18 ёшгача бўлган болаларнинг тиббий кўриги ўтказилди.
Албатта, ташкил этилаётган бундай тадбирлар баркамол ва соғлом авлодни вояга етказишга қаратилган эътибор самарасидир. Туманимизга ташриф буюрган вилоятнинг тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассислари - кардиолог, эндокринолог, болалар гинекологи, лор, стоматолог, ортопед, хирруг каби шифокорлар болажонларимиз хизматида бўлишди.
Мутахассисларниг бизга берган маълумотига кўра, мазкур тиббий кўрикни ўтказишдан асосий мақсад ногиронлик тайинланмаган, бироқ, ногиронлиги бор вояга етмаганларга гуруҳ тайинлаш, 16 ёшга тўлиб, айрим сабабларга кўра, кўрикга ўз вақтида етиб келмаган ногирон болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш чораларини кўриш, вояга етган муҳтож ногиронларга протез-ортопедия ва реабилитация техник воситаларини Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган йўриқнома талаблари асосида бериш, таълимга жалб этилмаганларни уй таълимига ёки ногирон болаларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларига жалб этиш, соғломлаштирилган вояга етмаганларни умумтаълим мактабларга ўтказиш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган касалликка чалинган тарбияланувчиларни сайёр тиббий кўрикдаги мутахассислар кўригидан ўтказиш, махсус турдаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган хавф гуруҳига кирувчи касалликлар билан даволанаётганларни кўрикдан ўтказиб, соғломлаштириш чораларини кўришдан иборат.
Вилоят прокуратураси томонидан ўтказилаётган мазкур тиббий кўрик бўйича соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари мутасаддиларига алоҳида вазифалар юклатилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram