Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ СЕКТОРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-10-07 14:45:17    153

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх туман ҳокимининг назорат режасига асосан ҳудудларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган.

        Шунга мувофиқ, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Сўх тумани Қабулхонаси вакиллари томонидан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

        Қабулда жами 27-нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этдилар.

        Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан жами 7 муаммолар бўйича фикрлар билдирилди. 4-та мурожаат жойида бартараф этилди ва 3-та мурожаат ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали тушунтирилди ҳамда тегишли ташкилоларга уларнинг ечими бўйича кўрсатмалар берилди.

        Режага асосан бундай сайёр қабуллар барча маҳаллаларда ўтказилиши маълум қилинди. Албатта, бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад аҳоли муаммо ва камчиликларини ечиш ва уларни вақтида бартараф этишдан иборат. Агар бу масалага ҳар бир ташкилот масъулият билан ёндошса, аҳамиятдан холи бўлмас эди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram