“КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАЙЛИК”
2021-10-05 16:57:16 215
Барчамизга маълумки, вилоятимиз миқёсида 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади. Сўх туманининг Ҳазрати Али маҳалла фуқароллар йиғинида бугун ушбу ҳафталик доирасида “Кексаларни эъзозлайлик” номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Турабоев, маҳалла аҳли, нуроний отахонлар ва фаоллар қатнашдилар.
Тадбир аввалида иштирокчиларга маҳалла раиси Сувҳонали Нишонов ҳудудда 9 ой давомида раис раҳбарлигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Тадбир иштирокчилари маҳалла раисининг 9 ойлик фаолиятига намунавий баҳо беришди.
Тадбир охирида маҳалланинг бир гуруҳ кекса отахонлари ва ҳаётда намуна бўлган нуронийларга маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти, саховатпеша тадбиркор ва ҳомийлар томонидан қиматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.
Маҳалланинг саховатпеша ёшларидан бири Валижон Тўйичев маҳалладаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби маъмуриятига телевизор совға қилди. Тадбирда маҳалла, мактаб, оила ҳамкорлигини янада кучайтириш ва таълим-тарбия ишларига бефарқ бўлмаслик, ушбу йўналишда кекса нуронийларнинг ролини янада кучайтириш, мактаб ишларида нуронийларнинг тажрибаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан фикрлар билдирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram