4-СЕКТОРДА ҲАМ ИШЛАР ҚИЗҒИН
2021-10-05 11:13:40 120
Айтиш лозимки, Сўх туманининг барча ҳудудларида айни кунда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бунинг барчаси инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Амалга оширилаётган ишлар баробарида ҳудудларда “Маҳаллабай” тизими бўчиа аҳоли муаммо ва камчиликлари ҳам ўрганилиб, уларнинг ечими йўлида ҳам амалий ишлар қилинаётир. Буни 4-сектор мутасаддилари фаолиятида ҳам кўришимиз мумкин.
Чашма маҳалласида яшовчи фуқаролар номидан сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ф. Турабоев номига электр энергияси таъминоти ва трансформатордаги носозликлар ҳақида мурожаат тушди ва ушбу мурожаат бўйича манзилли ишлар олиб борилиб, туман ЭТК вакиллари билан ҳамкорликда муаммо бартараф этилишига эришилди.
Айни кунда секторнинг Демурсад маҳалласида “Ақлли бекат” қурилиши давом этмоқда ва Чумоқча маҳалласида ҳам ички йўлларни бетонлаштириш ишлари авжида. Гулистон маҳалласида олиб борилаётган ишлар эса, ичимлик суви муаммосини бартараф этишга қаратилган. Барча бўлаётган ўзгаришлардан сектор раҳбари доимий хабардор бўлиб туриши ишларнинг жадаллаштирилишига омил бўлаётир.
Шунингдек, сектор раҳбари ташаббуси билан Чашма маҳалласидаги тик қулдуқда юзага келган носозлик мутасаддий идоралар билан ҳамкорликда бартараф этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram