Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛАДА

×

 2021-10-05 09:47:51    95

PDF юклаш
Чоп этиш


        Муҳтарам Президентимизнг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли карори асосида айни кунда Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида 180 ўринга мўлжалланган қўшма типдаги (4 та гуруҳ умумий типдаги (120 ўрин) ва 4та гуруҳ ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун (60 ўрин) мўлжалланган) давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда.

        Шунингдек, маҳалланинг Зармиён мавзесида ичимик суви таъминотини яхшилашга қаратилган қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан давом этаётир.

        Маҳалланинг Санги Сиёҳ мавзесида эса, қарор доирасида ички кўчаларни бетонлаштириш ишлари ҳам бир маромда давом этмоқда.

        Бугун туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садриддин Мирзокаримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳаллада бўлиб, қурилиш-монтаж жараёнлари олиб борилаётган ҳудудларда бўлишиб, ташриф чоғида маҳалла аҳли билан ҳам сўҳбатлашдилар ва аҳолининг муаммо ва камчиликлари ҳам ўрганилди.

         - Дарҳақиқат, бугун маҳалламизда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан халқ рози ва миннатдор. Бироқ, туман прокуроримиз билан бетонлаштириш ишларида камчилик аниқладик ва ушбу камчилик жамоатчилик назоратига олинди. Яқин кунларда ушбу камчилик бартараф этилади деган фикрларни мутахассислар билдиришди, - дейди маҳалла раиси Сувҳонали Нишонов.

        Шунингдек, бугун сектор раҳбари билан биргаликда сайловларга тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram