Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУРНИНГ ҲАР БИР ХОНАДОНИГА ОБИ ҲАЁТ КИРИБ КЕЛМОҚДА

×

 2021-10-05 09:43:22    212

PDF юклаш
Чоп этиш


        Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори асосида туманимиз миқёсида аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш мақсадида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти.

        - Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори туфайли бизнинг Ленбур маҳалламизда ҳам айни кунда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Маҳалланинг тенг ярмига бугунги кунгача ичимлик суви тармоғи тортиб бўлинди. Айни замон Ленбурнинг иккинчи қисмида ишлар авж олган, - дейди маҳалла раиси Ғайратжон Неъматов.

        Режага нисбатан Ленбур маҳалласига ичимлик суви тармоғи тортиш 8 километр этиб белгиланган эди. Лекин янги тасдиқланган лойиҳага мувофиқ маҳаллада салкам 15 километрга оби ҳаёт қувурлари тортилиши режалаштирилган. 

        Соҳа мутахассислари бугун барча зарурий техникаларни сафарбар этган ҳолда маҳалланинг ҳар бир ҳонадонига кириб боришаётир, чунки қурилиш-монтаж ишлари якунлангач, Ленбурнинг барча хонадонга ичимлик суви тармоғи тортиб берилади. Яъни маҳаллада тоза ичимлик суви кириб бормаган оила қолмайди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram