Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ЭЪЗОЗДА!

×

 2021-10-02 11:48:48    90

PDF юклаш
Чоп этиш


        1 октябрь - устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан саховатпеша ҳомийлар ва тадбиркорлар томонидан ҳудудларда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фахрий устозлар ҳолидан хабар олинди.

        Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари - "Сўхдон" МЧЖ бошқаруви раиси Ҳабибулло Ёрматов ва туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Тўрабоевлар байрам куни бир гуруҳ нуроний Устозлар хонадонларида бўлишди.

        Ҳушёр маҳалласида яшовчи 93-ёшли Бегали Болтаев, Чумоқча маҳалласида яшовчи 101-ёшни қаршилаган устоз Мирзожон Хужамов, Сариканда маҳалалсида истиқомат қилувчи соҳа фахрийлари - Абдуваққос ва Додоисо Метиновларга ҳомийларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

        - Инсон учун энг аосийси - эътибор. Эътибор - меҳр сарчашмаси, ҳурмат ва иззат манбаси саналади ва инсонларни бири-бирига бу фазилат эзгу амал сифатида бирлаштиради. Раҳмат, Сизларга болаларим! Ташрифингиздан бошим кўкларга етди, - дея дуога қўл очишди нуроний устозларимиз.

        Дарҳақиқат, бундай улуғ инсонлар - бутун умрини баркамол авлод таълим-тарбиясига бағишлаган Устозлар ҳар қандай эътибор, ҳурмат ва иззату эътирофга лойиқ. Уларнинг мазмунли ҳаёт йўли бугунги авлод ва келажак ворислари учун ибрат намунаси бўлиб хизмат қилажак.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram