Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ САЙИДБАҲРОМ САЙИДМУСАЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2021-10-01 10:10:31    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Азиз устозлар! Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!

        Туман ҳокими сифатида бутун Республикамизда байрам сифатида нишонлайдиган ушбу улуғ айём – ўқитувчи ва мураббийлар куни билан Сизларни табриклашга ижозат бергайсиз.

        Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ўсиб келаётган ёш авлоднинг давлатимиз равнақи йўлидаги ҳиссаси амалий бўлмоқда.

        Айтиш лозимки, давлатимиз раҳбари эътибори асосида бизнинг Сўх туманимизда ҳам айниқса, таълим соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина мисол, ўтган йили битирувчи ёшларимизни олий таълим муассасаларига киришлари учун тарихий имтиёз – 500 та квота ажратилгани туман ёшларига бўлган юксак эътибор намунасидир ва бундай эътибор самараси ўлароқ Сўхлик ёшларнинг Олий таълим муасаасаларига кириш кўрсатгичи 65 фоизни ташкил этди.

        Таълим муассасаларида педагог ҳодимлар ва фарзандларимизга зарурий шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизда Давлат дастури доирасида 19 та мактаб жорий, 4 мактаб мукаммал таъмирланди. Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида қурилаётган янги мактаб биноси учун давлатимиз томонидан 12 ярим миллиард сўм маблағ ажратилган ва бугунги кунда қурилиш ишлари ушбу иншоотда жадаллик билан давом этмоқда.

        Жорий ўқув йили бошланиши арафасида барча таълим муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

        Бу амалий ишлар келгусида ўз самарасини бериб, пировард натижада туманда етук кадрлар тайёрлашда асосий омил бўлиб хизмат қилади десак, муболаға қилмаган бўламиз.

        Туманимиз таълим соҳаси таърихида Сўхлик етук муаллим ва забардаст ўқитувчиларнинг номлари зарҳал ҳарфлар билан ёзилади. Абдураҳим Беҳбуд, Обидхужа Ибрагимов, Очаором Рафиқова, Урунбой Раҳимов, Ортиқбой Урунов каби юзлаб фахрийларимиз бошланган эзгу ишларни Мирзожон Хўжамов, Назираой Маҳматова, Ёқубжон Маҳмудов, Саврор Эрназаров, Ботурхон Ақрабов каби устозларимиз ҳаётда татбиқ этишди ва ушбу улуғ инсонларнинг самарали фаолиятини бугунги фидоий ёшларимиз давом эттиришига ишонамиз. Албатта, устозларнинг меҳнати, уларнинг ҳаёт йўли биз учун ибрат мактабидир. Уларнинг номларини соатлаб тилга олиш мумкин. Биз барча фахрий устозлар олдида таъзимдамиз.

        Ҳурматли устозлар ва азиз мураббийлар!

        Ушбу унутилмас дамларда Сизларни яна бир бор касбий байрамингиз билан табриклаб, Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман. Бошланган барча эзгу ишларингизда Яратганнигг Ўзи мададкор  бўлсин! Машаққатли, бироқ, шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар ва катта муваффақиятлар тилаб қоламан.

        Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар!

САЙИДБАҲРОМ Сайидмусаев - Сўх тумани ҳокими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram