Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛИС СЎХДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

×

 2021-09-30 14:33:05    121

PDF юклаш
Чоп этиш


        1 октябрь - ўқитувчи ва мураббийлар кунини Республикамизда байрам сифатида нишонланиши масъулиятли соҳа вакилларига бўлган ҳурмат ва юксак эҳтиром рамзидир. Зотан, янги Ўзбекистоннинг остонаси мактабдан бошланади.

        Бугун Сўх тумани маданият марказининг мажлислар залида ушбу санага бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа вакиллари, фахрий ўқитувчи ва мураббийлар, соҳанинг ёш вакиллари иштирок этишди.

        Сўх тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ХТБ тасарруфидаги умумтаълми мактаблари фаол ўқитувчилари, мактаб директорлари ва мактабгача таълим бўлими мутасаддилари ҳам қатнашди.

        Тадбирда сўз олган иштирокчилар Республикамизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқ таълими соҳасига берилаётган эътибор, мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бугун ўз натижаларини бераётгани билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидладилар.

        Соҳанинг фахрий вакиллари ҳам Президентимиз томонидан таълим-тарбия ва ўқитувчи касбига нисбатан берилаётган эътиборни алоҳида қайд этишди.

        - Муаллим шахси бугун давлат томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда. Ўқитувчилар ойлигининг ошиб бориши ушбу машаққатли касб эгаларига бўлган эҳтиром нишонасидир. Бугунги муаллимлар берилаётган барча эътибор ва ғамхурликлардан рўҳ олиб, эртанги порлоқ келажакни барпо этадиган баркамол авлодларни вояга етказишлари керак. Бу давр ва замон талаби ва тақозосидир, - деди ўз сўзида фахрий ўқитувчи, юз билан юзлашган, Президент эътиборига тушган шоир отахон Субҳиддин Шарофиддинов.

        Тадбир давомида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, ХТБ ва МТТ фаол вакилларига туман ҳокимлиги ва ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари, фахрий ёрлиқлари топширилди.

        Байрам тадбири ёш санъат ғунчаларининг композицион чиқишлари билан давом этди. Саҳна узра намойиш этилган маҳорат намуналари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram