СУВ ОБИ ҲАЁТ ДЕГАНИДИР
2021-09-29 09:30:25 153
Туманимиз ҳудудида Президентимизнинг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилган қарори асосида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Айниқса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқ. 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш. М. Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда келгуси 5 йилда туманда ичимлик суви таъминотини 30 фоиздан 100 фоизга еткеазиш номзоднинг сайловолди Дастурига киритилгани барчамизни бирдек қувонтирди.
“Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани филиали раҳбари Фарҳод Азимбековнинг маълумотига кўра, айни кунда туманимизнинг Ҳушёр маҳалласидаги сув қудуқларини компрессор билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг қамровли қурилиш-монтаж ишлари олиб боилаётир.
Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида туманимиздаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 59 минг нафар аҳолига етказиб берилади ва бу 274 километр масофага тенг деганидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram