Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИАРИҚ МАҲАЛЛАСИДА ЯНА БИТТА ОИЛАВИЙ-НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-09-27 17:58:24    137

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, ўтаётган йилнинг шу муддати давомида туманимизда мактабгача таълим ташклотларига болалар қамровини кўпайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Туман мактабгача таълим бўлими мудири Гулнозахон Усмонованинг маълумотига кўра, айни кунда бу кўрсатгич туман бўйича салкам 60 фоизни ташкил этади. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анчага, ёхуд 23 фоизга ошган. 

        Бироқ, баъзи маҳаллаларда бу кўрсатгич энг паст фоиз даражасида қолмоқда ва бунга Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳам киради. Асосийси, маҳаллада бу муаммони ҳал этиш йўлида биринчи қадам қўйилди.

        Маҳаллада ташаббускор тадбиркор аёл Мунира Муқимова сай-ҳаракатлари билан "Гулжахон" оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади ва муассасани фойдаланишга топшириш маросимида қатнашган 4 та сектор раҳбарлари, туман МТБ мудираси маҳалла аҳлини бу шодиёна кун билан табриклаб, бу йўналишда маҳаллада ҳали тизимли ишлар амалга оширилиши режалаштирилгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.

        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан мазкур муассасада тарбия олаётган барча болажонларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, муассасани ташкил этилишида ҳисса қўшган тадбиркорга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

        Айни кунда ушбу муассасада 25 нафар болажонлар тарбия олишади. Уларга бу ерда барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган ва энг асосийси, 3 нафар хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминланган.

        Йил охиригача болаларни тарбия муассасаларига жалб этиш кўрсатгичини 80 фоизга етказиш режага киритилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram