Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШИФОХОНАНИНГ ЯНГИ БЎЛИМИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-09-27 10:50:14    139

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, фуқароларимизнинг соғлом ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда.

        Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатига қаратилгани билан ҳкам аҳамиятлидир.

        Туманимизда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори асосида яна бир тиббиёт маскани фойдалнишга топширилди.

        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Фарғона вилояти ССБ бошлиғи ўринбосари Н. Отажоновлар иштирок этган тақдимот маросимида сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, биргина Сўх туманида бажарилган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари Президентимизнинг алоҳида Сўхга бўлган эътибори доирасида қилинаётгани таъкидлаб ўтилди.

        Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими қурилишига Давлат Дастурига биноан 3 миллиард 690 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

        - Бўлимимизда аёни кунда 40 дан ортиқ мутахассислар фаолият юритишади. Янги бўлимда ичак инфекциялари ва ҳаво-томчи инфекциялари бўлинмасида жами бўлиб 25 нафар беморларга тиббий хизмат кўрсатилади. Бундай эътибор учун биз барча бўлим мутахассислари номидан Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз, - дейди бўлим мудири Меҳрубон Болтаев.

        Эслатиб ўтамиз, айни кунда туманимизда тиббиёт бирлашмасига қарашли 75 ўринли ички касалликлар бўлими биносида Давлат Дастури асосида қиймати 4 миллиард 636 миллион сўм бўлган қайта реконструкция қилиш ишлари давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram