МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛЯПТИ
2021-09-24 13:13:35 135
Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини муаммо ва качмликларидан доимий хабардор бўлиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга моддий-маънавий кўмак бериш орқали ҳаётга бўлган ишончини кучайтириш ва ҳақли розилигига эришиш мақсадидаги амалий ишларни ташкил этиш бугунги раҳбарнинг асосий вазифаси саналади. Зотан, инсон азиз ва унинг манфаати барча нарсадан устундир.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Чашма маҳалласида бўлиб, маҳалладаги намунавий уй-жойларда истиқомат қиладиган аҳоли билан учрашди. Барчамизга маълумки, бундай уй-жойлар кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож аҳоли қатламига субсидия асосида берилган.
Табиийки, бу ҳудудда яшайдиган аҳолинингг муаммоси йўқ эмас, бор. Туман ҳокимига фуқаролар асосан сув, газ таъминоти бўйича мурожаат этишди ва орада моддий кумакка бўлган эҳтиёжлар борлиги ҳам аниқланди.
Дилшода Тоҳирова ҳам ушбу хонадонларнинг бирида яшайди ва боқувчисини йўқотганлиги боис, хонадон таъмирида қийналмоқда. Туман ҳокими ташаббуси ва кўрсатмасига биноан мазкур фуқаро хонадонининг таъмирталаб қисмида усталар томонидан ишлар бошлаб юборилди.
Аниқланган бошқа камчилик ва ммуаммоларни бартараф этиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди. Тегишли идора ва корхоналар раҳбарларига бу бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram