ЗАРМИЁНГА ҲАМ ОБИ ҲАЁТ КЕЛАДИ
2021-09-24 13:08:56 128
Ҳазрати Али маҳалласидаги Зармиён мавзеининг асл маъноси "ўртадаги тилла"ни англатади. Демак, бунда ўзига хос маъно бор.
Маҳалла раиси Сувҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, бир пайтлар бу мавзе обод ва кўркам гўша бўлган. Бироқ, мавзе аҳолиси 30 йилдан буён сув таъминотидаги муаммолардан азият чекишади. Гап шундаки, аҳоли сонини тобора кўпайиб бораётганлиги сувга бўлган талаботни ҳам ошишига сабаб бўлаётир.
Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарорини зармиёнликлар азалий орзулар рўёби сифатида қабул қилишмоқда. Чунки мазкур қарор асосида маҳаллада ичимлик суви тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Сув тортиш ишларини сифатли этиб бажариш мақсадида барча зарурий техникалар сафарбар этилган. Айтиш мумкинки, агар ушбу эзгу мақсад амалга оширилса, зармиёнликларнинг 30 йиллик орзулари ушалади. Бу аҳолини қийнаётган муаммолар кундан кунга бартараф этиляпти деганидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram