Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧАДА САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-09-23 09:18:03    116

PDF юклаш
Чоп этиш


        Қалъача маҳалласидаги "Шайхи кулолон" зиёратгоҳида бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳалла аҳли иштирок этишди. Тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари қатнашган қабулда Қалъачаликлар туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга ўзларининг муаммо ва камчиликлари бўйича мурожаат этишди.

        - Ҳар бир қабулнинг самараси ва ижобий натижаси бўлиши керак. Халқ биздан натижа кутиб яшайди. Мурожаатларни ижобий ҳал этиш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб этади. Хўжакўрсинликдан қочиб, халқни фаолиятимиз билан рози қилиш бизниг асосий вазифамиздир, - деди туман ҳокими қабул аввалида.

        Сайёр қабулда асосан иш жойи билан таъминлаш, моддий кўмак кўрсатиш, маҳалла ободлиги, электр-энергияси, табиий газ таъминоти ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.

        2019 йил маҳалла "Обод қишлоқ" дастурига кирган бўлсада, бироқ кўп ишлар бу ҳудудда қолиб кетган, айниқса, электр-энергияси таъминотида. Соҳадаги муаммоларни ўрганиб, беш кун ичида уни бартараф этиш чоралари юзасидан "Йўл харитаси" тузиб туман ҳокимига тақдим этиш бўйича туман ЭТК раҳбариятига кўрсатмалар берилди.

        Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими маҳалладаги 20-сонли УЎТ мактабида ташкил этилган сайлов участкасини бориб кўрди. Участка сайлов комиссияси раиси билан сайловга тайёргарлик ишлари муҳокама этилди.

        Айни кунда маҳаллада давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳалла хизмат уйи қуриляпти. Мазкур ишга бел боғлаган тадбиркор билан бўлиб ўтган сўҳбатда туман ҳокими ишларни сифатли қилиб бажариш бўйича ўзининг тавсия ва таклифларини берди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram