СЕКТОРДА НИМА ГАПЛАР?
2021-09-22 13:34:47 146
Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли бугунги кунда Республикамизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизмини мутлақо янги тартибда йўлга қўйиш, ҳар бир мурожаат юзасидан "Маҳаллабай" тизими бўйича манзилли ўрганишлар олиб бориш ва пировардида аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 23 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳукумат видеоселектор йиғилишида барча раҳбарлар, айниқса, секторлар раҳбарлари зииммасига масъулиятли вазифалар юклатилди.
Мазкур топшириқ ва кўрсатмаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар эътиборга моликлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Сектор таркибида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудуддаги Қалъача, Ғазнов, Соҳибкор, Тул, Девайрон ва Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 49 та хонадонлар ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу хонадонларда жами бўлиб 22 та муаммо борлиги аниқланиб, 5 та муаммолар ишчи гуруҳ томонидан жойида бартараф этилди, 17 муаммо ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали тушунтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram