Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШАРҚОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ДАВЛАТ МТТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-09-22 09:38:06    80

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туманимизда мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини кўпайтириш, шу билан бирга МТТлар сонини ошириш ушбу таълим-тарбия маконларида сифат даражасини оширишни тақозо этмоқда.

        Айтиш лозимки, туманимизда бу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Буни 3-сектор ҳудудидаги Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

        Маҳаллада бугун янги давлат МТТи қад ростлади. Эндиликда эски тарбия маскани ўрнида янги замонавий, барча шароитларга эга бўлган боғча бўй чўзиб турибти.

        Ушбу мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш учун давлатимиз томонидан 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Реконструкция ишлари туманимиздаги "Ал-Беҳрўз" МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.

        МЧЖ мутасаддиларининг маълумотиига кўра, мазкур янги давлат мактабгача таълим ташкилоти яқин кунларда ўз эгаларига топширилади. Айтиш мумкин, ушбу янги ва барча қулайликларга эга тарбия маскани Шарқободликларга ҳақиқий байрам совғасидир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram