Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИ НОМИ БАРҲАЁТ

×

 2021-09-18 15:21:10    166

PDF юклаш
Чоп этиш


(Ҳушёр маҳалласида Тешабой Одиловнинг бюсти ўрнатилган Хотира бурчаги очилди)

        Ҳушёр маҳалласидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ленинград шаҳри қаҳрамони, Сўхнинг асил фарзанди Тешабой Одилов хотирасига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди.

        Тешабой Одилов иккинчи жаҳон уруши йилларида матонат кўрсатган Сўхлик ўғлон сифатида фашистларни қувиб, Берлингача борган. Снайперчи Тешабой Одилов ҳақида фильмлар суртга олинган, китоблар ёзилган.

        Фашистлар Тешабой Одиловни "қизил иблис" деб аташган. Нева дарёси бўйида бўлган жангда қаҳрамонимиз чинакам фидоийлик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатган.

        Тадбирда иштирок этиб сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бундай инсонлар Сўх халқи қалбида мангу яшаши, Тешабой Одиловнинг ҳаёти барча бугунги ёшларга ибрат намунаси бўлиб қолишини таъкидлади.

        Тадбир давомида Тешабой Одиловга бағишланган Хотира бурчаги очилди. Хотира бурчагига қаҳрамоннинг бюсти ўрнатилган. Гулдасталар билан безалган бюст пойида бир дақиқа сукут қилган тадбир иштирокчилари қаҳрамонга ҳурмат бажо келтиришди.

        Тадбир уруш қаҳрамони фарзандларининг дил сўзлари, мактаб ўқувчиларининг композицион чиқишлари ва ҳарбиёларнинг намойишлари билан давом этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram