Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОРДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-18 15:04:08    86

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Сўх тумани Қабулхонаси назорат режасига асосан ҳудудларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

         Шунга мувофиқ, 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими томонидан ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.

       Қабулда жами 36-нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этдилар.

        Қабулда иштирок этган жисмоний ва юридик шахслар вакилларида жами 15 муаммо аниқланди. 12 та мурожаат жойида бартараф этилди ва 3 та мурожаат тегишли ташкилоларга ижро учун йўналитирилди.

        Қабул давомида аниқланган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилиш учун туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг масалага дахлдор ходимлари, корхона, ташкилот ва бўлимлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

        - Муаммо ва камчиликлар белгиланган муддатда, манзилли ўрганиш орқали ҳал этилиши лозим. Ҳар бир инсон бугунги раҳбарнинг фаолиятидан рози бўлиши керак. Бу борада "Маҳаллабай" тизими бўйича ишларни янада жонлантиришимиз кераклиги давр ва замон талаби. Чунки ҳали олдимизда ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар талайгина, - деди туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев учрашув жараёнида.

        Бундай учрашув ва сайёр қабуллар туманимизнинг барча маҳаллаларида режа асосида ташкил этилиши кўзда тутилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram