Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

×

 2021-09-16 18:41:56    189

PDF юклаш
Чоп этиш


        2021 йил, 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Сўх тумани Ҳазрати Али маҳалласининг Ҳазрати Али зиёратгоҳида 8 сентябрь куни ташкил этилган ҳашарда “хум ичида тилла тангаларп топилгани” ҳақидаги хабарлар тарқалди.

        Воқеликка ойдинлик киритиш мақсадида бевосита Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғин раиси Сувҳонали Нишонов билан боғландик ва у “бу хабарлар ёлғон эканлиги ва воқеликка тўғри келмаслигини” қайд этди. Ҳақиқатдан ҳам, 2021 йил 8 сентябрь куни мазкур зиёратгоҳда маҳалла раиси ташаббуси билан ободонлаштириш ҳашари ташкил этилган, лекин “хум ичида тилла” топилмаган. Тарқалган хабарлардаги расм икки ой олдин ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

        Маҳалла раиси “ижтимоий тармоқлар орқали бу хабарни эшитиб, рости ҳайрон қолдим, – дея жавоб берди. Шу йилнинг 8 сентябрь куни маҳаллада ҳашар қилганмиз. Аммо ҳеч қандай хумда тилло тангалар топилгани йўқ. Шундай ёлғон хабарлар тарқатаётганлар аввало, маълумотни текшириб сўнгра тарқатиши керак эмасми? Одамларни чалғитишдан мақсад нима? Сўхнинг ўзида қанча ўзгаришлар бўляпти, фейк хабарлардан кўра, шуларни ёритсак, яхши бўлар эди менимча”. Бу масала юзасидан маҳалла раиси расмий сайтлар вакилларига ҳам шу мазмунда жавоб қайтарган.

        2021 йил 16 сентябрь куни “Сўх туманидан хум ичида тилла топилганлиги” ҳақидаги хабарлар нотўғри, яъни фэйк хабар эканлиги ўз исботини топганлигини маълум қиламиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram