Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЛАБАЛАРГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН БАДИИЙ КИТОБЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2021-09-16 17:08:49    88

PDF юклаш
Чоп этиш


        Хабарингиз бор, Девайрон маҳалласида жойлашган 17-сонли УЎТ мактабида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев таълим даргоҳининг 8-синф ўқувчиларига ваъда қилинган бадиий китоблар тез кунда олиб берилишини таъкидлаган эди.

        Давлат хизматлари маркази Сўх тумани бўлими раҳбари Мухторжон Саидаҳмадов билан биргаликда талабаларга ваъда қилинган бадиий китоблар тўплами ва футбол тўпи етказиб берилди.

        Мактаб маъмурияти ва талабалар берилган китоблар бўйича танлов эълон қилиниши ва бир ой давомида мутолаа қилган китоблар бўйича талабалар билими синовдан ўтказилишини таъкидладилар.

        - Бир ойдан кейин албатта, биз мутолаа қилган китоблар бўйича ўзаро беллашамиз ва бу эътибор туфайли синфимизнинг кутубхонаси янада бойиди ва бунинг учун туманимиз ҳокимига чексиз раҳматлар айтамиз ва ҳамиша ҳар ишда фаол бўлишга ваъда берамиз, - дейишди талабалар.

        Туман ДХМ раҳбарининг сўзларига кўра, яқин кунларда мактаб ўқувчиларига янги бадиий адабиётлар етказиб берилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram