ФУҚАРО МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
2021-09-16 16:53:03 115
Давлат хизматлари Агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирокида Девайрон маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳаллада яшовчи фуқаро Фараҳноз Бобоашўрова кам таъминланган оиладан эканлиги ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинкаси олишда қийналаётганини таъкидлаб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.
Сўх тумани давлат хизматлари маркази бошлиғи Мухтор Саидаҳмадов ва мазкур идора вакиллари иштирокида фуқаро Фараҳноз Бобоашўровага замонавий тикув машинкаси етказиб берилди. Масаласи тез кунда ҳал бўлган Фараҳноз бундай эътибор учун ўзининг чексиз миннатдорлигини билдириб, эндиликда ушбу тақдим этилган машинка билан севимли касбини давом эттиришини қайд этди.
- Мурожаатимни тез кунда ҳал этилишига рости, ишонмасдим. Бундай эътибор ва рағбат учун вилоят давлат хизматлари Агентлиги мутасаддиларига ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Фараҳноз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram